Ҳазрати Абдул-Баҳо - Комил Тимсол

ХХ аср бошларида Ҳазрати Абдул-Баҳо - Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг тўнғич ўғли -  Баҳоий Эътиқодининг раҳбари, ижтимоий адолат курашчиси ва халқаро тинчлик элчиси сифатида танилди.

Ҳазрати Абдул-Баҳо (1844–1921)Ҳазрати Абдул-Баҳо (1844–1921)Бирликни Ўз таълимотининг негиз тамойили деб ҳисоблар экан, Ҳазрати Баҳоуллоҳ олдинги динларда дин асосчисининг ўлимидан кейин содир бўлганидек, Ўз динини мазҳабларга бўлиниб кетмаслиги учун зарурий шарт-шароитларни жорий қилдилар. Ўз Битикларида Ҳазрати Баҳоуллоҳ барчага тўнғич ўғиллари Ҳазрати Абдул-Баҳога нафақат Баҳоий Битикларининг ваколатли шарҳловчиси, балки, Эътиқод руҳи ва тамойилларининг мукаммал тимсоли сифатида мурожаат этишни буюрдилар.

Ҳазрати Баҳоуллоҳ вафотидан сўнг, Ҳазрати Абдул-Баҳо ўз шахсиятига хос кучли сифатлари, билими ва инсониятга кўрсатган хизмати орқали Ҳазрати Баҳоуллоҳ таълимотининг амалдаги ёрқин намунасига айланди; ҳамда, дунё бўйлаб тезлик билан ривожланаётган жамоалар нуфузининг юксалишига сабаб бўлди.

Ҳазрати Абдул-Баҳо ўз хизматини Оталари келтирган Эътиқодни олдинга суриш, ҳамда, тинчлик ва бирдамлик ғояларини тарғиб қилишга бағишлади. Ул Зот маҳаллий Баҳоий Муассасалари ўрнатилишини қўллаб-қувватлаб, ижтимоий, иқтисодий ва таълим соҳасидаги бошланғич лойиҳаларни йўлга солди. Ҳаётий маҳкумлик жазосидан озод бўлгач, Ҳазрати Абдул-Баҳо Миср, Европа ва Шимолий Америка давлатларига бир қатор сафарларни амалга оширди. Бутун ҳаёти давомида  доҳиёна соддалик билан пасту баландга баробар тарзда, Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг жамият маънавий ва ижтимоий янгиланишига оид кўрсатмаларини тақдим этди.

Ул Зот билан муомала қилган ҳар кимса, инсоният бирлигига бўлган ишончида содиқ, қалб ва фикрларни ўзига жалб этгувчи, барча нарсадан воқиф, мафтункор бир суҳбат эгаси бўлмиш шахсни кўрарди…
— «Ал-Му’аййад» (Al-Mu’ayyad) Рўзномаси, Миср, 16 октябр, 1910 йил.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73